Асмера
Асмера (Асмара) – Эритреянинг пойтахти. Денгиз сатҳидан 2300 м баландликда. Аҳолиси 344 минг киши (1989). Мамлакатнинг йирик савдо-саноат ва транспорт маркази. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Автомобил йўллари тугуни. Кимё, озиқ-овқат, тўқимачилик, керамика, металлсозлик корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Университет бор.[1]
Манбалар
editУшбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |