www.fgks.org   »   [go: up one dir, main page]

Jump to content

Салжуқийлар

From Vikipediya

Салжуқийлар (1038-1308) — Хуросон, Яқин ва Ўрта Шарқ, Кичик Осиё, қисман Мовароуннаҳрдаги бир неча давлатларда ҳукмронлик қилган туркий сулола. Сулола номи чорвадор туркий қавм ўғузлар бошлиғи Салжуфек ибн Дўкак номидан олинган. Сулолага Салжуқнинг невараси султон Тўғрулбек асос солган.

Сирдарёнинг қуйи оқими – Жанд шаҳри атрофлари (ҳозирги Навоий вилояти ҳудуди)да яшаган ўғузлар Салжуқ бошчилигида ислом динини қабул қилишган (992). Салжуқнинг вафотидан сўнг улар Нурота атрофларида жойлашган.Маҳмуд Ғазнавий Амударёдан ўтиб, Бухорога бораётганда салжуқларнинг йўлбошчиси амир Арслон (Исроил)ни чақириб, уларга Бухородан Хуросонга кўчишни буюрган (1025). Тарихчи Жузжонийнкт ёзишича, 4000 ўтовли салжуқлар Яғмур, Буғ, Кўктош, Қизил, Мансур, Анас ўғли каби амирлар бошчилигида Амударёдан ўтиб, Хуросоннинг Сарахс, Обивард, Фарова, Нисо, Данданакон каби турли мавзеларида қўним топганлар. Қорахонийлар билан ғазнавийлар ўртасидаги курашдан фойдаланган Салжуқийлар ҳарбий кучларини бирлаштириб, аста-секин Хуросонни эгаллаб, Салжуқийлар давлатини барпо этганлар. Кейинчалик бу давлат жаҳондаги энг қудратли салтанатлардан бирига айланган. Сулола вакиллари (ҳукмдорлари) султон деб аталган ва улар қуйидагилардан иборат:

Салжуқий султонлар рўйхати
Исми Ҳукмронлик даври Йилларда Ҳудуди
Тоғрулбек 1038–1063-йиллар 25 йил Хуросон
Алп Арслон 1063–1072-йиллар 9 йил Хуросон
Маликшоҳ 1072–1092-йиллар 20 йил Хуросон
Маҳмуд 1092–1094-йиллар 2 йил Хуросон
Барқиёруқ 1094–1104-йиллар 10 йил Хуросон
Маликшоҳ ИИ 1104–1105-йиллар 1 йил Хуросон
Ғиёсиддин Муҳаммад 1105–1118-йиллар 13 йил Хуросон
Санжар 1118–1157-йиллар 39 йил Хуросон
Кавурбек 1041–1073-йиллар 32 йил Кермон
Кермоншоҳ 1073-йил 1 йил Кермон
Хусайн 1073–1074-йиллар 1 йил Кермон
Султоншоҳ И 1074–1085-йиллар 11 йил Кермон
Туроншоҳ И 1085–1097-йиллар 12 йил Кермон
Эроншоҳ 1097–1101-йиллар 4 йил Кермон
Арслоншоҳ И 1101–1141-йиллар 40 йил Кермон
Муҳаммадшоҳ И 1141–1156-йиллар 15 йил Кермон
Тўғрулшоҳ 1156–1167-йиллар 11 йил Кермон
Баҳромшоҳ 1167–1168-йиллар 1 йил Кермон
Арслоншоҳ ИИ 1168-йил 1 Кермон
Туроншоҳ ИИ 1168–1174-йиллар 6 йил Кермон
Муҳаммадшоҳ ИИ 1174–1187-йиллар 13 йил Кермон
Муборак 1187-йил 1 йил Кермон
Тутуш 1074–1095-йиллар 21 йил Шом
Ридван 1095–1113-йиллар 18 йил Шом (Ҳалаб)
Дукак 1095–1104-йиллар 9 йил Шом (Дамашқ)
Алп Арслон Архас 1113–1114-йиллар 1 йил Шом (Ҳалаб)
Султоншоҳ 1114–1117-йиллар 3 йил Шом
Махмуд 1118–1131-йиллар 13 йил Ироқ
Довуд 1131–1132-йиллар 1 йил Ироқ
Тўғрул И 1132–1133-йиллар 3 йил Ироқ
Масъуд 1133–1152-йиллар 19 йил Ироқ
Маликшоҳ 1152–1153-йиллар 1 йил Ироқ
Муҳаммад 1153–1159-йиллар 6 йил Ироқ
Сулаймоншоҳ 1159–1161-йиллар 2 йил Ироқ
Арслоншоҳ 1161–1177-йиллар 16 йил Ироқ
Тўғрул ИИ 1177–1194-йиллар 17 йил Ироқ
Сулаймон И 1077–1086-йиллар 9 йил Кўния (Анатолия, Рум)
Қилич Арслон И 1086–1107-йиллар 21 йил Кўния (Анатолия, Рум)
Маликшоҳ И 1107–1116-йиллар 9 йил Кўния (Анатолия, Рум)
Масъуд И 1116–1156-йиллар 40 йил Кўния (Анатолия, Рум)
Қилич Арслон ИИ 1156–1188-йиллар 32 йил Кўния (Анатолия, Рум)
Маликшоҳ ИИ 1188–1192-йиллар 4 йил Кўния (Анатолия, Рум)
Кайхусрав И 1192–1200-йиллар 8 йил Кўния (Анатолия, Рум)
Сулаймон ИИ 1200–1204-йиллар 4 йил Кўния (Анатолия, Рум)
Қилич Арслон ИИИ 1204–1205-йиллар 1 йил Кўния (Анатолия, Рум)
Кайковус И 1210–1219-йиллар 9 йил Кўния (Анатолия, Рум)
Алоуддин Кайқубод 1219–1236-йиллар 17 йил Кўния (Анатолия, Рум)
Кайхусрав ИИ 1236–1245-йиллар 9 йил Кўния (Анатолия, Рум)
Кайковус ИИ 1245–1247-йиллар 2 йил Кўния (Анатолия, Рум)
Қилич Арслон ИВ 1257–1265-йиллар 8 йил Кўния (Анатолия, Рум)
Кайхусрав ИИИ 1265–1283-йиллар 18 йил Кўния (Анатолия, Рум)
Масъуд ИИ 1283–1296-йиллар 13 йил Кўния (Анатолия, Рум)
Кайқубод 1296–1307-йиллар 11 йил Кўния (Анатолия, Рум)
Масъуд ИИИ 1307–1038-йиллар 1 йил Кўния (Анатолия, Рум)

Адабиёт[edit | edit source]

  • Босворт К. Э., Мусулманские династии, М., 1971; Стенли Л э нПул, Мусулманские династии, М. — Т. — Бишкек, 1996.[1]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил