www.fgks.org   »   [go: up one dir, main page]

Jump to content

Пифагореизм

From Vikipediya

Пифагореизм — юнон фалсафасидаги таълимот. Милоддан аввалги 6—4-асрларда Пифагор ғоялари асосида шаклланган. П. таълимоти негизида сонлар барча мавжуд нарса ва хрдисаларнинг асосидир деган тасаввур ётади. Вакиллари: Филолай, Эврит, Ксенофил, Фантон, Эхек-рат ва бошқа Пифагорчилар бутун олам сонлар уйғунлигидан ва уларнинг ўзаро муносабатидан иборат, деб билганлар; да-стлаб сонларни нарсалардан фарқ қилмаган бўлсалар, кейинчалик уларни ҳатто илоҳий мавжудот деб тушунганлар. П. вакиллари фикрича, жон мод-дий эмас ва ўлмайди, у коинотда модда билан бирга мавжуддир. Жон бир танадан бошқа танага, шу жумладан, одам танасидан бирор ҳайвон ва бошқа танасига (ёки аксинча) ўтиб юради. П. вакиллари мат., мусиқа назарияси, акустика, астрономия илмининг ривожланишига катта ҳисса қўшганлар. Милоддан аввалги 4-асрнинг 2ярмида П. платонизм билан қўшилиб кетди. Милоддан аввалги 1-аср — милодий 1-асрда неопифагореизм шаклида қайта вужудга кел-ди ва христианликнинг шаклланишига муайян таъсир кўрсатди.[1]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил