Колорадо
| |||||
---|---|---|---|---|---|
Штат | |||||
| |||||
Штат лақаби: | |||||
Мамлакат | АҚШ | ||||
Пойтахт | Денвер | ||||
Энг йирик шаҳарлар | Денвер Cолорадо Спрингс Аурора | ||||
Майдон • Бутун |
АҚШ: 8-ўринда 269,601 км² | ||||
Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 22-ўринда 4,665,177 | ||||
ЙИМ |
АҚШ: 21-ўринда $199,969 миллион | ||||
Иттифоққа кириш • Сана |
38-бўлиб 1-август 1876 | ||||
Вақт | УТC-7 (МСТ) | ||||
Қисқартма | CО [8] | ||||
Штат гули | Роcкй Моунтаин Cолумбине | ||||
Штат дарахти | Cолорадо Спруcе |
Колорадо — АҚШнинг ғарбий қисмидаги штат. Майдони 270 минг км². Аҳолиси 4,4 млн. киши (2001). Маъмурий маркази — Денвер шаҳри Штатнинг ўрта қисмидан шим.дан жанубга томон Қояли тоғлар кесиб ўтган. Шарқида Буюк текисликлар, ғарбида Колорадо платоси жойлашган. Иқлими мўътадил, континентал иқлим. Январнинг ўртача температураси текислик ва платоларда 0—4°, июлни-ки 20—22°. Йиллик ёғин 300–400 мм атрофида. Асосий дарёлари: Саутт-Платт, Арканзас, Рио-Гранде ва Колорадо. Ўсимлик дунёси шарқида дашт, ғарбида чала чўл ўсимликларидан иборат. Тоғ ён бағирлари игна баргли ўрмонлар билан қопланган.
Колорадо — индустриал-аграр штат. Нодир ва рангли металлар, уран, олтин, нефт, тошкўмир конлари бор. Молибден олиш бўйича мамлакатда етакчи ўринда. Озиқовқат, қора ва рангли металлургия, металлсозлик, кимё ва резина саноати корхоналари мавжуд. Машинасозликнинг турли соҳалари (кон ва йўл қурилиш жиҳозлари ишлаб чиқариш, радиоэлектроника, рақста-космик саноати) ривожланган.
Колорадонинг етакчи тармоғи — гўшт чорвачилиги. Дарё водийларидаги суғориладиган ерларда қанд лавлаги, картошка, ем-хашак экинлари экилади. Буюк текисликларда, асосан, буғдой етиштирилади.[1]
Колорадо - Америка Қўшма Штатлардан бири. Пойтахти - Денвер шаҳри. АҚШ иттифоғига 1-август 1876-йилда кирган, ундан олдин - Cолорадо Территорй.
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |