www.fgks.org   »   [go: up one dir, main page]

Jump to content

Karib dengizi qaroqchilari personajlari roʻyxati

From Vikipediya

Бу саҳифада Кариб денгизи қароқчилари филмлар сериясидаги персонажлар рўйхати келтирилган.

Персонажлар[edit | edit source]

Капитан Жаcк Читтак[edit | edit source]

Жаcк Читтак — қароқчи, Қора марварид капитани, Кариб денгизи қароқчи-барони. У ўз мақсадларига эришиш учун ақл-заковат, ёлғон ва ўзига хос компасдан фойдаланади, низоларни куч билан эмас, балки ақл билан ҳал қилишни афзал кўради, лекин жанг қилишдан бошқа чора қолмаганида, жанг қилади. У шляпаси билан фахрланади. Ромни жуда яхши кўради. Ҳатто, Элизабетҳ Сwанн'ни Кариб денгизи қароқчилари: Қора марварид тавқи лаънати филмида барча ром бочкаларини ёқиб юборгани учун отиб ташлашга тайёр бўлган.

Wилл Турнер[edit | edit source]

Wиллиам „Wилл“ Турнер, Жр. — Билл Турнер'нинг ўғли. Биринчи филмда у жаноб Броwн устахонасида шогирд бўлиб ишлайди. Шунингдек, у „қароқчига дуч келганида ўзини ҳимоя қилиш“ учун кунига уч соат қиличбозлик билан машғул бўлган (гарчи ўзи ҳам охир-оқибат қароқчига айланган). Элизабетҳ Сwанн'ни севиб қолиб, учинчи филмнинг охирида унинг эрига айланган. Учинчи филмда „Учар голландлар“ сардори сифатида лаънатланган бўлса, бешинчи филмда ўғли туфайли бу ланъатдан қутулади.

Элизабетҳ Сwанн[edit | edit source]

Элизабетҳ Сwанн — губернатор Wеатҳербй Сwанн'нинг қизи, қароқчилар қироли, Сингапур қароқчи барони (Сао Фенг вафотидан кейин). Wилл Турнер ва Жамес Норрингтон'нинг севгилиси. Иккинчи филмда Элизабетҳ жамоанинг қолган қисмини ўлимдан қутқариш учун Жаcк Читтак'ни Кракен қўлига топширгани ҳақида ҳикоя қилади. Капитан Жаcк'ни тириклар дунёсига қайтариш учун у капитан Барбосса бошчилигида бир жамоа билан ўликлар оламига, Давй Жонес'нинг сирли жойига боради. Учинчи филмда у Сао Фенг ўрнига Жанубий Хитой денгизининг барони бўлади, шунингдек, Жаcк Читтак'нинг овози туфайли тарихдаги биринчи қиролича-қароқчига айланади. Қиролича. Wилл'нинг хотини, Ҳенрй'нинг онаси. Ушбу персонаж тўртинчи филмда пайдо бўлмаган.

Ҳеcтор Барбосса[edit | edit source]

Ҳеcтор Барбосса — қароқчи, Кариб денгизи барони, Қора марвариднинг собиқ капитани. Биринчи қисмда у асосий ёвуз қаҳрамон бўлса-да, кейинги филмларда ижобий қаҳрамонга айланади. Тўртинчи филмда у Англияга хизмат кўрсатувчи капер, аммо филм охирида у яна қароқчига айланади. Бешинчи филмда Ҳеcтор қилич ёрдамида шишадан „Қора марварид“ни чиқаради. Жаcк, Ҳенрй ва Карина'ни Салазардан қутқариб ҳалок бўлади.

Жошамеэ Гиббс[edit | edit source]

Жошамеэ Гиббс ёки жаноб Гиббс — Жаcк'нинг биринчи турмуш ўртоғи ва дўсти.

Жоҳн Броwн[edit | edit source]

Жоҳн Броwн — абадий маст темирчи, биринчи филмнинг бошида Wилл Тунер'нинг ўқитувчиси.

Анамариа[edit | edit source]

Анамариа — аёл қароқчи. Жаcк Читтак билан тўқнаш келиш имконияти учун жаноб Гиббс ва Wилл Тунер’га қўшилишга рози бўлган.

Cоттон[edit | edit source]

Cоттон — соқов қароқчи. Ўзи гапира олмаса-да, тўтиқушга гапиришни ўргатган.

Пинтел ва Рагетти[edit | edit source]

Пинтел ва Рагетти — Барбосса жамоасидаги қароқчилар. Пинтел — паст бўйли ва тепакал; Рагетти — бир кўзли. Улар ажралмасдир. Пинтел Рагетти билан солиштирганда, ақллироқ кўринад. Рагетти эса аҳмоқга ўхшайди.

Давй Жонес[edit | edit source]

Давй Жонес — „Учар Голландлар“ сардори ва Кариб денгизи қароқчилари филмлар сериясининг иккинчи ва учинчи филмларидаги асосий ёвуз қаҳрамон. Ташқи қиёфаси саккизоёқ танасига ўхшаб кетади.

Тиа Далма / Cалйпсо[edit | edit source]

Тиа Далма / Cалйпсо — башорат қилувчи аёл. Кейинчалик бу денгиз маъбудаси Cалйпсо экани маълум бўлади.

Армандо Салазар[edit | edit source]

Армандо Салазар — Силент Марй кемаси капитани, эл Матадор дел Мар лақаби остида танилган испан қароқчиси. Иблис учбурчагига тушиб, Жаcк Читтак томонидан лаънатланган. Унинг бир одати бор: Кемаларни вайрон қилганда, доим бир кишини амалга оширган вайронгарчиликларига гувоҳ сифатида тирик қолдиради.

Cарина Смйтҳ Барбосса[edit | edit source]

Cарина Смйтҳ Барбосса — астроном қиз. Жодугарликда айбланиб, ўлимга ҳукм қилинганда, Ҳенрй уни қутқаради. Шундан сўнг, у Посейдон найзасини топиш учун Қора марваридга боради. Кейинчалик у капитан Ҳеcтор Барбоссанинг қизи эканлиги маълум бўлади.

Ҳенрй Турнер[edit | edit source]

Ҳенрй Турнер — Wилл Турнер ва Элизабетҳ Сwанн'нинг ўғли. У отасини ланъатдан халос этиш учун Жаcк Читтак'ни қидиради. Мақсад сари йўлда Ҳенрй Cарина исмли астроном қиз билан учрашади ва улар биргаликда Посейдон найзасини қидиришга киришадилар.

Ангелиcа[edit | edit source]

Ангелиcа'ни Кариб денгизи қароқчилари: Номаълум соҳилларда филмида Пенéлопе Cруз жонлантирган[1][2]. Отаси — Эдwард Теач (Қорасоқол), онаси — номаълум. Жаcк Читтак билан узоқ пайт ишқий муносабатда бўлган. Тўртинчи филмнинг бошида Ангелиcа Жаcк Читтак қиёфасида Эдwард Теачнинг кемаси учун жамоа тўплайди. Кейинчалик — Қорасоқол'нинг бош ёрдамчисига айланади.

Капитан Теагуэ[edit | edit source]

Капитан Теагуэ — Кариб денгизи қароқчилари: Номаълум соҳилларда филмида биринчи марта пайдо бўлган хаёлий қаҳрамон. Капитан Теагуэ — „Қароқчилар шараф кодексининг қўриқчиси“, Жаcк Читтак'нинг отаси. Шунингдек, ғайратли жаҳонгашта.

Яна қаранг[edit | edit source]

Манбалар[edit | edit source]

  1. О'Cоннелл, Сеан. „Пенелопе Cруз то романcе Жоҳннй Депп ин фоуртҳ Пиратес“ (23-май 2010-йил). 2023-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-март 2017-йил.
  2. Боучер, Геофф. „'Пиратес оф тҳе Cариббеан' стар Пенéлопе Cруз: 'Ит'с со муч фун то плай а гоод лиар.'“ (27-май 2011-йил). Қаралди: 20-март 2017-йил.

Ҳаволалар[edit | edit source]