www.fgks.org   »   [go: up one dir, main page]

Jump to content

Инвестиция

From Vikipediya

Инвестиция (лотинча: инвестио — „ўраш“) — иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида ўз мамлакатида ёки чет элларда турли тармоқларга, ижтимоий-иқтисодий дастурларга, инновация, тадбиркорлик лойиҳаларига узоқ, муддатли капитал киритиш (қўйиш). Пулнинг вақт (замон)га боғлиқ қиймати назариясига кўра, инвестиция келажакда наф олиш мақсадида маблағлар қўйишдир. Инвестиция капитални муайян муддатга боғлашни ёки банд қилишни билдиради. Бундан асосий мақсад капитал қийматини сақлаб қолиш ёки бўлмаса капитал қийматини вақтда ўстириб боришдир. Иқтисодий мазмуни жиҳатдан инвестиция турли фаолиятларга сафарбар этилган моддий, номоддий бойликлар ва уларга бўлган ҳуқуқларни акс эттиради. Инвестиция сифатида пул, қимматли қоғозлар (аксия, облигация, сертификат, вексел), ер, бино, иншоот каби бойликлар, интеллектуал мулк бўлган илмий кашфиётлар, ихтиролар ва б. ишлатилади. Инвестиция лойиҳаларига маблағ қўювчилар — инвесторлар давлат, компания, корхона, чет эллик фуқаролар, аҳоли ва бошқалар бўлиши мумкин.

Унинг қуйидаги турлари мавжуд: давлат инвестицияси — давлат бюджети ва молия манбалари ҳисобидан киритилади; чет эл инвестицияси — хорижий давлатлар, банклар, компаниялар, тадбиркорлар томонидан киритилади; хусусий инвестиция — хусусий, корпоратив хўжалик ва ташкилотлар, фуқаролар маблағлари, шу жумладан, шахсий ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан қўйилади. Инвестиция қўйилиш шаклига қараб молиявий (портфел) ва реал (ишлаб чиқариш) инвестицияга бўлинади. Молиявий (портфел) инвестиция — аксия, облигация ва б. қимматли қоғозларни сотиб олишга қўйиладиган инвестиция, ; реал инвестиция — моддий ишлаб чиқариш (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва б.) соҳасига, моддий-ашёвий фаолият турларига узоқ, муддатли маблағлар қўйиш шаклларида амалга оширилади. Жаҳон тажрибасида инвестицияни молиялаштириш турли усул ва шаклларда, шу жумладан, корхоналарни аксиядорлаштириш ва аксияларни жойлаштириш, бюджет маблағлари, банк кредитлари, лизинг, бевосита чет эл инвестициялари, ипотека, бюджетдан ташқари махсус фондлар, амортизация ва хўжалик юритиш субъектларининг бошқа маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Кейинги даврда халқаро иқтисодий муносабатларда инвестицион ҳамкорлик ривож топди. Бундай ҳамкорликнинг реал, молиявий, интеллектуал (лицензиялар, ноу-хауни бериш, ҳамкорликда бажариладиган илмий ишланмалар ва б.га маблағ сарфлаш) кўринишлари бор.

Инвестицион ҳамкорлик умумжаҳон ва миллий муаммоларни ҳал қилишга хизмат қилади. Жаҳондаги бевосита инвестиция фаол ўсиб бормоқда: 1980-йиллар ўрталарида жаҳон бўйича умумий йиллик инвестиция ҳажми 450 миллиард долларни ташкил қилган бўлса, 1990-йиллар ўрталарига келиб инвестиция ҳажми 2 триллион доллардан ошди.

Ўзбекистон Республикасида бозор иқтисодиётига ўтиш даврида республика иқтисодиётида тузилмавий ўзгаришларни амалга оширишда инвестициядан самарали фойдаланилмоқда. ЎзРда 1996-йилдан бошлаб республика ҳукумати ҳар йили давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмалар лимитлари, чет эл инвестициялари ва ҳукумат кафолати билан олинган кредитлар ҳисобига аниқ қурилишлар дастури, шунингдек, бевосита чет эл инвестиция ва кредитлари ҳисобига қурилишлар дастуридан иборат бўлган Давлат инвестиция дастурини қабул қилади. Республика иқтисодиётига инвестиция киритишда давлат бюджети маблағлари, чет эл инвестициялари, корхоналарнинг ўз маблағлари ва аҳоли жамғармалари қатнашмоқда. Республикада аҳолининг қимматли қоғозларга жамоавий инвестицияни амалга оширадиган хусусийлаштириш инвестиция фондлари (ХИФ) ва компаниялари тармоғи ривож топди. 2000-йилда молиялаштиришнинг жами манбалари ҳисобидан мамлакат иқтисодиётига салкам 700 миллиард сўм, шу жумладан, 810 миллион АҚСҲ доллари инвестицияланди. Унинг 30,3 % ни республика бюджети, 39,1 % ни корхоналар ва аҳоли маблағлари, 7,5 % ни банклар кредитлари ва б. қарз маблағлар, 21,7 % ини чет эл инвестициялари ва кредитлари, 1,4 % ни бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ташкил қилади. Республикада инвестиция фаолиятининг ҳуқуқий базасини яратишда „Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида“ (1995-йил 5-май), „Инвестиция фаолияти тўғрисида“ (1998-йил 12-декабр), „Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида“ (1998-йил 30-апрел), „Чет эл инвестициялари тўғрисида“ (1998-йил 30-апрел), „Лизинг тўғрисида“ (1999-йил 14-апрел), „Қимматли қоғозлар бозорида инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида“ (2001-йил 30-август) қонунларининг қабул қилиниши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Инвестиция фаолиятида инвесторлар ҳар бир мамлакатдаги инвестиция муҳити билан боғлиқ бўлган кўпдан-кўп хатарларга дуч келадилар. Шу сабабли инвестицияни, айниқса, чет эл инвестицияларини су-ғурта қилиш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистонда хорижий инвестицияларни суғурталаш соҳасида 1994-йилда ташкил этилган „Ўзбекинвест“ экспорт-импорт миллий суғурта компанияси фаолият олиб боради[1].

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил


[[Туркум: Микроиқтисодиёт]] ҳфуфҳфҳ]д;;ф4ф3;к3;пфж жфжн3кжн13вҳ3неф фн3лфҳ1лежҳфл3жҳфг фҳф13нҳфниқҳwдинефлжфбф ж3ф1ҳеч1фҳ3ф3жфо13жфждф3жҳф3иҳ фжҳ1фгиҳ13л;жфлқҳиwфг2г2cгреф23