Ҳужайра ядроси
Эукарётик ҳужайра органеллалари:
|
Ядро — кўпчилик бир ҳужайрали ва ҳамма кўп ҳужарайли организмлар ҳужайраларининг асосий таркиби қисми. Я.нинг бўлиши ёки бўлмаслигига биноан, организмлар эукариотлар ва прокариотларп ажратилади. Прокариотлар ҳужайрасида ирсий модда ДНК ситоплазмадан чегараланмаган, бир қанча органоидлар бўлмайди. Эукариотлар ҳужайрасида ДНК сақловчи структуралар — хромосомалар ва митохондриялар бор. Генлардаги ирсий ахборот орқали Я. ҳужайрада оқсил синтези, морфологик ва физиологик жараёнларни бошқаради. Я. билан ситоплазма ўртасида узлуксиз моддалар алмашинуви содир бўлиб туради. Я.ни ҳайвон ҳужайраларида Я.Пуркине (1825), ўсимлик ҳужайраларида Р.Броун (1831 — 33) кашф этишган. Ҳужайраларда Я. битта ёки кўп бўлиши мумкин. Я. ситоплазмадан 2 қават мембрана билан ажралган; ташқи мембранасида рибосомалар жойлашади.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |