www.fgks.org   »   [go: up one dir, main page]

Jump to content

Охфорд Университй Пресс

From Vikipediya

Оксфорд университети нашриёти (инглизча: Охфорд Университй Пресс) — Оксфорд университетига қарашли нашриёт бо'либ, унинг келиб чиқиш тарихи 1480-йилларга бориб тақалади. 1586-йилдаги фармон билан расман китоб чоп этиш ҳуқуқи берилган[1], Кембриж университети нашриётидан кейин дунёдаги иккинчи энг қадимги университет нашриётидир.[2][3][4]

Бу Оксфорд университетига тегишли бо'либ, Оксфорд университети проректори томонидан тайинланадиган Матбуот делегатлари деб номланувчи 15 нафар академикдан иборат гуруҳ томонидан бошқарилади. Нашриёт делегатлар котиби томонидан бошқарилади ,Оксфорд университетининг нашриёти бош ижрочи директори ва бошқа университет органларида асосий вакили сифатида иштирок этади. Оксфорд университети нашриёти ушбу бошқарув тузилмасидан 17-асрдан бошлаб фойдаланиб келади.[5] Нашриёт Оксфорд шаҳрининг Уолтон ко'часида жойлашган.

Со'нгги 500 йил давомида нашриёт биринчи навбатда педагогик соҳага доир матнларни нашр этишга э'тибор қаратади ва ҳозирги кунда академик журналлар, луг'атлар, инглиз тилидаги манбалар, библиографиялар, индология, мусиқа, классика, адабиёт, тарих, шунингдек Инжил бо'йича китоблар ва атласларни нашр этиш орқали ушбу ан'анани давом эттирмоқда. Нашриёт дунёнинг ко'плаб мамлакатларида офисларга эга, асосан о'тмишда Британия империясининг (жумладан Ҳиндистон ҳамда Қо'шма Штатлар) бир қисми бо'лган жойларда офислари жойлашган.

Тарихи[edit | edit source]

Бишоп Фелл томонидан то'планган кастинг тури учун матрицалар, ҳозирда ОУП музейидаги "Фелл Тйпес" деб номланувчи то'пламининг бир қисми

Оксфорд университети тахминан 1480-йилларда чоп этишни бошлаган ва Инжил, диний китоблар ва илмий асарларнинг асосий нашр этувчисига айланди.[6] Оксфорд канслери, архиепископ Уилям Лауд 1630-йилларда университет босмахонасининг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамланишига сабаб бо'лади ва Чарлз Ига Статионерс' Cомпанй ва Кинг'с Принтер билан рақобатлашиш учун Оксфордга ҳуқуқларни со'раб мурожаат қилди. У кетма-кет қироллик грантларини қо'лга киритади ва 1636-йилда Оксфорднинг "Буюк Хартияси" (Греат Чартер) университетга "ҳар хил турдаги китобларни" чоп этиш ҳуқуқини берди.[7] Лауд, шунингдек, Оксфордда Қирол Жеймс ёки Муқаддас Битикнинг рухсат этилган версиясини чоп этиш рухсатни олади.[8] Бу “имтиёз” кейинги 250 йил ичида нашриётга катта даромад келтирди.[9]

Англиядаги фуқаролар урушидан со'нг, Чрист Чурч декани,вице-канслер Жон Фелл, Оксфорд эпископи ва делегатлар котиби 1668-йилда босма машиналарни о'рнатишга қарор қилди ва бу университетнинг биринчи марказий босмахонаси эди.[10] 1674-йилда ОУП Оксфорд Алманак деб номланувчи кенг жадвалли календарни чоп қила бошлади, у Фелл давридан то ҳозирги кунгача ҳар йили узлуксиз ишлаб чиқарилади.[11] Фелл чоп этишни ташкиллаштириш мақсадида биринчи расмий дастурни тузди, унда юзлаб асарлар, шу жумладан юнон тилидаги Инжил, Копт Инжиллари нашрлари ва Чурч Фатҳерснинг асарлари, араб ва сурий тилидаги матнлар, классик фалсафа, ше'рият,математика, кенг ко'ламли о'рта аср алломалари, шунингдек, "ҳашаротлар тарихи, ҳозиргача мавжуд бо'лганлардан ко'ра мукаммалроқ". [12] кабиларни чоп этади.

Уолтон ко'часидаги Оксфорд университети матбуот биноси

Умуман олганда, 18-аср бошларини матбуотнинг кенгайиши то'хтаб қолган давр сифатида та'рифлаш мумкин. Бунга Феллнинг бошқарувдан кетганлигини сабаб қилиб ко'рсатиш мумкин. Ушбу вазият Уилям Блекстоуннинг аралашуви туфайли о'згарди.Нашриётнинг хаотик ҳолатини хушламаган ва вице-канслер Жорж Хаддесфордга қарши бо'лган Блекстоун делегатларнинг ваколатлари ва мажбуриятларини қат'ий белгилаб берадиган, уларнинг муҳокамаси ва ҳисобини расман қайд этадиган ва босмахонани ишдан бо'шатиш учун кенг қамровли ислоҳотлар о'тказишга чақирди.[13] Шунга қарамай, Рандолф бу таклифни э'тиборсиз қолдирди ва Блекстоун қонуний ҳаракатлар билан таҳдид қилгандан кейингина о'згаришлар бошланди. Университетда 1760-йилга келиб Блекстоуннинг барча ислоҳотларини тадбиқ этиш бошланди.[14]


Бугунги кунда Ню-Ёрк шаҳридаги Шимолий Америка филиали АҚШда Оксфорд Инжилларини сотишнинг асосий бо'лимларидан биридир. Шунингдек, Макмилланнинг барча китобларини маркетинг билан ҳам шуг'улланади. 2021-йил охирига келиб ОУПнинг АҚШдаги филиали о'н саккизта турдаги Пулицер мукофотига сазовор бо'лган китобларни нашр этди.[15] 2020-йил июл ойида, CОВИД-19 пандемияси пайтида унинг Ҳигҳ Стреэтдаги китоб до'кони ёпилди. 2021-йил 27-августда ОУП унинг босма бўлими Охунипринтни ёпди. Ушбу воқеа ОУПнинг ко'п асрлик босиб чиқариш тарихининг "якуний бобини" эди.[16]

Туркумлари[edit | edit source]

Оксфорд инглизча луг'атининг йигирма жилдидан эттитаси (иккинчи нашр, 1989)

Оксфорд университети нашриёти турли хилдаги луг'атларни (масалан Оксфорд инглизча луг'ати, қисқароқ Оксфорд инглизча луг'ати, ихчам Оксфорд инглизча луг'ати, Оксфорд инглизча луг'атининг ихчам нашрлари, замонавий инглиз тилининг ихчам Оксфорд инглизча луг'ати, қисқа Оксфорд инглизча луг'ати, Оксфорд маркетинг луг'ати, Оксфорд илг'ор о'рганувчилар луг'ати, инглиз тили иккинчи ёки чет тили сифатида (мисол учун Лет'с Го ), инглиз тили имтиҳонлари (мисол учун Оксфорд инглиз тилидан тест), библиографиялар (мисол учун Охфорд Библиограпҳиэс Онлине[17]),мусиқа, классика, адабиёт, тарих, Инжил ва атласларга оид китобларни нашр этади.

Кларендон стипендиялари[edit | edit source]

2001-йилдан бери Оксфорд университети нашриёти Оксфорд университети битирувчилари учун Кларендон стипендиясини молиявий қо'ллаб-қувватлайди.[18]  

Манбалар[edit | edit source]

  1. „А Шорт Ҳисторй оф Охфорд Университй Пресс“. Охфорд Университй Пресс. Охфорд Университй Пресс. Қаралди: 2022-йил 29-апрел.
  2. Балтер, Мичаэл. „400 Еарс Латер, Охфорд Пресс Тҳривес“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1994-йил 16-феврал). Қаралди: 2011-йил 28-июн.
  3. „Абоут Охфорд Университй Пресс“. ОУП Аcадемиc. Қаралди: 2018-йил 3-август.
  4. „А Бриэф Ҳисторй оф тҳе Пресс“. Cамбридге Университй Пресс. Қаралди: 2018-йил 3-август.
  5. Cартер п. 137
  6. Cартер, пассим
  7. Сутcлиффе п. хив
  8. Cартер ч. 3
  9. Баркер п. 11
  10. Cартер ч. 5
  11. Баркер п. 22
  12. Cартер п. 63
  13. И.Г. Пҳиллип, Wиллиам Блаcкстоне анд тҳе Реформ оф тҳе Охфорд Университй Пресс (Охфорд, 1957) пп. 45–72
  14. Cартер, ч. 21
  15. „ОУП Мажор Боок Аwардс“. ОУП Аcадемиc. Охфорд Университй Пресс. Қаралди: 2022-йил 6-феврал.
  16. Флоод, Алисон. „Охфорд Университй Пресс то энд cентуриэс оф традитион бй cлосинг иц принтинг арм“. Тҳе Гуардиан (2021-йил 9-июн). Қаралди: 2021-йил 9-июн.
  17. „Абоут“. Охфордбиблиограпҳиэс.cом.
  18. „Ҳисторй оф тҳе Cларендон Фунд“. Университй оф Охфорд. Қаралди: 2018-йил 12-феврал.

Қо'шимча адабиёт[edit | edit source]

Ҳаволалар[edit | edit source]