www.fgks.org   »   [go: up one dir, main page]

Jump to content

Машина тили

From Vikipediya

Машина тили - ЭҲМ ва компютерлар учун дастурлар (программалар) тузиш "тили"; энг содда алгоритмик тил. Унинг мазмуни ва кридалари рақамли ҳисоблаш машиналари ва компютерларда ишлаб чиқилади. Асосий моҳияти ахборотлар (дастлабки маълумотлар, ракамлар) ни кодлашдан иборат. Машина тили тимсоллари — иккилик санок, тизими (саккизлик ва ўн олтилик са-ноқ тизимига ўтказиб), одатда, тимсоллар, адреслар, амаллар коди ва буйруқ белгиларига гурухланади. Буйруқлардан масала алгоритмлари амалга оширувчи дастурлар тузилади. Дастурда ҳар қайси масала алгоритмини амалга ошириш учун аниқ буйруклар бўлиши керак: сонлар хотира қурилмасининг қайси уясида сақланиши, сонларни ишлатиш ва жўнатиш йўллари, ҳисоблаш натижалари қаерда сақланиши аниқ кўрсатилади. Машина тилининг асосий камчилиги бир турдаги ЭҲМ ва ком-пютерлар учун тузилган дастурлар бошқа турлардагилари учун ярамайди. Дастурлар тузиш учун жуда кўп Машина тили яратилган — алгол, фортран, кобол, симула ва бошқа Уларнинг ҳар бири учун машина дастурини қайта тузувчи транслятор мавжуд. Иккилик саноқ тизимидан кўра мукаммалроқ юқори даражадаги Машина тили сифатида блок схемалардан фойдаланилади (қаранг Программапаш).

Адабиёт

[edit | edit source]
  • Аъзамов А., Йўлдошев А., Бейсик МСХ, Т., 1993.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил